Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович ўз аризасига кўра Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, унинг ўрнига Адилов Бахтиёр Алишерович тайинланди.
Бахтиёр Адилов 1986 йил 22 июнда Бухоро шаҳрида туғилган. 2008 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг