Бухоро шаҳрида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди

17:50 13 Апрель 2026 Жамият
282 0

Бухоро шаҳрида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 13 апрель куни соат 16:20 да Бухоро шаҳар «Чорбахосса» МФЙда жойлашган тадбиркорга қарашли омборхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида 112 телефон рақамига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан 2 та ёнғин қутқарув экипажлари ҳодиса жойига жалб қилиниб, соат 16:23 етиб борган ҳамда соат 17:00 да аланга тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида омборхона сифатида фойдаланиб келинаётган контейнер ичидаги 63 квадрат/метр майдонида хомашё моллари ёнган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер