Бухоро археология ва меъморчилик тарихи масалалари ўзбекистонлик олимларнинг илмий изланишларида
Жорий йилнинг 25 август куни Бухоро давлат университетида Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти Бухоро филиали ташаббуси билан “Бухоро тарихи масалалари – энг қадимги даврдан ҳозиргача” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда бир неча муассасалар, жумладан, Яҳё Ғуломов номидаги Археология институти, Бухоро давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси вакиллари иштирок этдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг