Бугундан бошлаб хорижга фақат «қизил паспорт» билан чиқиши мумкин. «Яшил паспорт» билан энди хорижга чиқиб бўлмайди

21:46 01 Январь 2021 Жамият
3843 0

1 январдан Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат «қизил паспорт» билан чиқиши мумкин. «Яшил паспорт» билан энди хорижга чиқиб бўлмайди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, хорижга чиқиш паспортлари 10 йил амал қилади. 4 январдан фуқаролик паспорти ўрнига ID-карта кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат бериш бошланади. Биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади. Биометрик паспорт 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер