Бугун Тошкент шаҳридан ташқари Навоий, Тошкент, Наманган вилоятларида ҳам аҳоли орасидан коронавирус аниқланди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун, 8 июнь куни мамлакатимизда 109 ҳолатда касаллик қайд этилди ва жами коронавирусни юқтирганлар 4440 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кун давомида Тошкент шаҳрида 54 та, Навоий вилоятида 5 та, Тошкент вилоятида 4 та, Наманган вилоятида 3 та ҳолат аҳоли орасидан аниқланди. Шунингдек, 39 та ҳолат карантин муассасаларида ҳамда 4 нафар хориждан мамлакатимиз ҳудудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.
Кун давомида 3 нафар фуқаро соғайди жами тузалганлар сони 3357 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг