Бугун республикамиз бўйлаб 1 765 та масжидда Қуръон хатномалари ўтказилади
Бугун, 16 март куни республикамиз бўйлаб Қуръони карим хатмона маросимлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1 765 та масжидда хушовоз қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади.
«Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунёю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир. Масжидлардаги хатмонага марҳабо, азизлар!», — дейилади идора хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг