Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуоти хизмати хабар берди.
Учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган.
Давлатимиз раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг