Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» 19 ноябрь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, Устюртда кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг