Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади
Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги 7-12 метр/сониягача етади, баъзи жойларда эса 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Бу ҳолат айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-39 даражани ташкил қилади, республиканинг жанубий ва чўл зоналарида эса ҳарорат баъзи жойларда 40-42 даражагача кўтарилиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Об-ҳаво асосан қуёшли ва иссиқ бўлади. Шамолнинг тезлиги 5-10 метр/сонияни ташкил этади. Кундузги ҳарорат 37-39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда эса об-ҳаво бироз беқарор бўлиши мумкин. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол бу ҳудудларда ҳам 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда эса 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 27-32 даража атрофида бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг