Бугун мамлакатимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

00:36 05 Ноябрь 2023 Жамият
370 0

Иллюстратив фото

Гидромeтeорология хизмати мамлакатимизда бугун, 5 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-8даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер