Бу жазо эмас. Балки ҳоким бўлиб кетар — Саъдуллаев Акмал Жумабоевнинг вазифасидан озод этилиши ҳақида
«Тошкент беш ташаббус» ҳаракати доирасида ҳукумат вакиллари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, блогер ва журналистлар мулоқотлар, маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Тадбирда қатнашаётган «Халқ сўзи» мухбири Инобат АҲАТОВА хабар беришича, бугун Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев билан ёшларнинг очиқ мулоқоти ўтказилди.
Мухбиримиз Саъдуллаевдан Ёшлар иттифоқининг собиқ раҳбари Акмал Жумабоевнинг вазифасидан озод этилишига бирор изоҳ берилмагани ҳақида сўради. Хўш, Жумабоевнинг ишдан олиниши унга берилган жазомиди?
«Акмал Жумабоев жуда кўп ННТда ишлаганлар, лекин ижро органида ишламаганлар. Ижро органи тажрибасини олишлари керак. Бу жазо эмас. Мен ҳозир оммавий ахборот воситаларига эълон қила олмайман. Лекин, Худо хоҳласа балки ҳоким бўлиб кетарлар яқинда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг