Бу синовли кунларда ҳамжиҳатлик муҳим
Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Имкониятидан келиб чиқиб, қайсидир тадбиркор бир ойда мисол учун 10 та, бошқа бири эса 20 та оилага кўмаклашиши, энг муҳими, муҳтож оилалар аъзоларини ишга жалб қилиши мумкин. Давлат томонидан ўз навбатида бундай тадбиркорларга турли имтиёз ва преференциялар берилади.
Айтиш жоизки, бугунги синовли кунларда нафақат тадбиркорлар, балкий имконияти бор юртдошимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича ташаббусни билдирмоқда. Ўзи яшаб турган ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалардан хабар олиб, яқиндан кўмаклашмоқда.
Ўз навбатида мен ҳам Андижон тумани “Орол” МФЙда яшовчи иккита ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани 3 ой давомида моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни жоиз, деб билдим.
Зотан, бу синовли кунларда бир-биримизни қўллаб, бирлашсак, албатта, яхши кунларга етамиз.
Матлубахон ҒАНИЕВА, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг