Бу йил Ҳаж зиёрати бўлмайдими?
Саудия Арабистони ҳаж ва умра вазири Муҳаммад Солиҳ Бантан бу йил ҳаж зиёратини амалга оширмоқчи бўлганларни бу борада шошилмай туришга чақирди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.
“Айни пайтда коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатяпмиз. Вазият яхшиланган пайт зиёратга келмоқчи бўлганларга хабар берамиз”, – деди вазир давлат телевидениесидаги чиқишида.
Аввалроқ, Саудия Арабистони ҳукумати бу йил ҳаж бекор бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.
Ҳукумат коронавирусга қарши кураш доирасида Макка, Мадина, Риёз ва яна бир қатор ҳудудларга кириш ҳамда чиқишларни тақиқлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг