Британияда 900 йиллик «махфий» туннель тасодифан топилди
Уэллсда электротехника ишлари пайтида, тахминан 900 йил аввал қурилган ўрта асрларга оид «сирли» туннель топилди. Бу ҳақда РИА нашри хабар бермоқда.
Бино 1131 йилда ташкил этилган қадимий аббатлик харобалари ёнида жойлашган. Туннелни ер ости сими учун хандақ қазаётган ишчилар топган.
Туннелнинг баландлиги тахминан 1,2 метрни ташкил этади. Маълумотларга кўра, мазкур туннель топографик хариталарнинг бирортасида ҳам мавжуд эмас, шунингдек, маҳаллий аҳоли ва расмийлар ҳам бундан бехабар бўлишган.
Маълум қилинишича, топилмани батафсил ўрганиш учун йиллар давомида археологик тадқиқотлар олиб борилиши керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг