Бразилияда 33 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

21:10 31 Май 2020 Дунё
1086 0

Бразилияда ўтган суткада коронавирусни юқтирган 33 274 нафар янги бемор аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Уч кундирки, Бразилияда вирусни юқтириш бўйича кунлик рекордлар янгиланяпти: пайшанба куни — 26 417 та ҳолат, жума куни — 26 928 та ҳолат.

Энг сўнгги маълумотга кўра, мамлакатда коронавирус касаллигига чалинганларнинг жами сони 501 985 нафарга етди ва бу салкам ярим миллион дегани.

Сутка давомида вафот этганлар сони ҳам кўпайди ва 956 нафарни ташкил этиб, пандемия бошланганидан бери 28 872 нафарга етди. Тузалганлар — 205 371 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия коронавирусни юқтириш бўйича дунёда иккинчи ўринни, вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Британия ва Италиядан кейин 4-ўринни эгалламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер