Божхона институти битирувчиларига тантанали равишда диплом топширилди

13:07 24 Июнь 2023 Жамият
724 0

Божхона қўмитасининг Божхона институтида ушбу олий ўқув юртини тугаллаётган битирувчиларга тантанали диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда битирувчиларни қутлар экан, Божхона қўмитаси раҳбарияти бугунги божхона аввалгисидан тубдан фарқ қилишини, сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилган фаол ислоҳотлар натижасида энди божхона ташқи савдога кўмакчи ҳамда давлатнинг иқтисодий қудратига таянч идора сифатида шаклланганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбек миллий академик драма театри раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ёзувчилар уюшмаси Раиси ўринбосари Ботир Эргашев ва бошқалар ҳам битирувчиларни қизғин муборакбод этишди.

Тадбирда меҳмонлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида битирувчиларга дипломлар тантанали топширилди.

Хусусан, 151 нафар битирувчилар орасида институтни имтиёзли диплом билан тугаллаган 16 нафар битирувчи ёшларга дипломларни шахсан Божхона қўмитаси Раиси топширди ва уларга улкан зафарлар тилади.

Божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида такомиллаштирилган ўқув дастурлари асосида ушбу олий ўқув юртида таҳсил олган курсантлар энди давлатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги, эл-юрт тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини сидқидилдан таъминлаш учун хизматга киришадилар.

Тантанали тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер