Бўстонлиқда лой кўчкиси содир бўлди
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент — Қибрай — Чирчиқ — Чимён" автомобиль йўлининг 59-60 километрлари оралиғида, "Чимён" дам олиш масканига олиб борувчи йўлда лой кўчкиси содир бўлди.
Ҳодиса натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етгани йўқ. Қисқа вақт ичида автомобиль йўли тўлиқ тозаланиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.
"Айни ноқулай об-ҳаво шароитида барча ҳаракат қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз" дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг