Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли маълум вақтга ёпилади. Сабаби ҳам аниқ
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли маълум вақтга ёпилади. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан йўллар ёпилиши кўзда тутилган.
Мусобақа сабабли жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34 ва 54 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Старт чизиғи Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқинидан бошланиб, Ғазалкент шаҳрига кириш қисмида якунланади.
«Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади», дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг