Бўлажак президентлик сайловида Эрдоған қанча овоз олиши мумкинлиги айтилди

16:50 24 Март 2023 Дунё
1001 0

Фото: AP

Жорий йилнинг май ойида Туркияда бўладиган президентлик сайловида сайловчиларнинг 47 фоиздан ортиғи амалдаги давлат раҳбари Режеп Таййип Эрдоған овоз беришга тайёр.

Бу рақамни Туркиянинг "Hurriyet" газетаси "Optimar" тадқиқот маркази сўровига таянган ҳолда келтирмоқда.

Сўров натижаларига кўра, президентлик яна бир номзод бирлашган мухолифат номзоди Кемал Киличдароғлу сайловда 45,3 фоиз овоз олиши кутилмоқда. "Optimar" сўрови 13-18 март кунлари 1916 респондентлар ўртасида ўтказилган.

Аввалроқ, Туркияда ўтказилган сўровлар Эрдоған мухолифат етакчисидан машҳурлик бўйича 10 фоизга ортда қолганини кўрсатган эди.

Туркияда президентлик сайлови шу йилнинг 14 май куни бўлиб ўтади.

Шу йилнинг 6-7 март кунлари "Alf Research" томонидан ўтказилган сўровда сайловларда Киличдароғлу 55,1 фоиз, Эрдоған эса 44,9 фоиз овоз олиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер