Болали оилалар учун 2022 йилда давлат бюджетидан 11 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
Фото: Иллюстратив фото
Болали оилалар учун ижтимоий нафақалар қамрови 2017 йилга нисбатан 5 бараварга ошиб, 2022 йилда давлат бюджетидан 11 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Хусусан, ҳозирда болалар нафақаси олувчилар 2 млн. 177 минг оилани ёки оилалар умумий сонининг 23,1 фоизини ташкил этади (18 ёшгача бўлган 5 млн. 5 минг бола ёки уларнинг умумий сонининг 42,7 фоизи).
Ҳар бир оила учун ўртача йиллик ҳисобда тўловлар миқдори 5 млн. 550 минг сўм (491 доллар), ҳар бир бола учун эса 2 млн. 414 минг сўм (214 доллар)ни ташкил этади. Нафақа оладиган оилалардаги болаларнинг ўртача сони 2-3 бола.
Шунингдек, 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб, болали оилалар учун нафақа миқдори болалар сонига қараб оширилди:
— 1 болали оилаларга 144 минг сўмдан 250 минг сўмгача (3 ёшгача — 325 минг сўм).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг