Болаларга қўпол муомалада бўлганларга ўрнатилган тартибда чора кўрилади — Мактабгача таълим вазирлиги
Тошкент шаҳридаги 442-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидаги тарбиячи тарбияланувчилар билан қўпол муомалада бўлган ҳолати аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача таълим Бош бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасига 16 февраль куни мурожаат хати билан биргаликда, боғчадаги тасвирга олинган видеокузатувдаги лавҳаларни ҳам йўллаган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги соҳада фаолият юритаётган педагог тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчиларини болалар билан мулоқот даврида қўпол муомалада бўлганларни ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда чоралар кўришини билдиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг