Болалар омбудсманини сайлаш тартиби жорий этиляпти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.
Мажлисда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Болалар омбудсманини сайлаш тартиби жорий этиляпти. Яъни, Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан депутат ва сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан 5 йил муддатга сайланади. Ушбу лавозимга номзод Олий Мажлис палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Бундан ташқари, Болалар омбудсмани маърузаси Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида ҳар йили эшитилиши, боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тиклаш мақсадида суд жараёнларида иштирок этиши, вояга етмаган шахс иштирок этган жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш ва улардан кўчирма нусхалар олиши, ҳукм билан танишиб, вояга етмаган шахс манфаатларини кўзлаб, прокуратурага ҳукм устидан протест билдириш ҳақида мурожаат қилиши назарда тутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг