“Болалар билан бир кун”

16:59 06 Май 2019 Жамият
627 0

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “Ахборот-таълим технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари томонидан Китоб туманидаги 5-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига юздан ортиқ бадиий китоб совға қилинди.

“Болалар билан бир кун” мавзусида “Меҳрибонлик уйи”да ўтказилган маданий-маърифий учрашувда шунингдек, муассаса тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ташкил этилиб, улар ўртасида интерфаол ўйинлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.

Университетнинг Қарши филиали Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳикмат Сафаровнинг таъкидлашича ушбу тадбир ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.

Учрашув якунида “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган 11 нафар чин етим болаларга кафедра томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер