Бокуда “Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликнинг янги истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
2023 йил 8 август куни Озарбайжон Республикаси пойтахтида "Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликнинг янги истиқболлари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Транспорт вазирлиги вакиллари “Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари” дастури билан иштирок этдилар.
Учрашув доирасида Транспорт вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида “Е-Пермит” рухсатномаларини электрон алмашиш тизимини жорий этиш таклифи билдирилди. Тизимнинг автомобиль транспортида юк ташишни осонлаштиришда ва дастлабки маълумотлар алмашинувидаги ролига эътибор қаратилди. Шунингдек, Боку портида омбор инфратузилмасини яратиш, Озарбайжоннинг темир йўл вагонларини Ўзбекистонда қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича режалар билан бўлишилди.
Томонлар, 2023-2024 йилларда транспорт ва логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг