Боку ва Ереван ўртасида тинчликка эришиш учун тарихий имконият бор — Озарбайжон ТИВ

14:49 15 Март 2024 Дунё
759 0

Фото: Sputnik

Боку ва Ереван ўртасида тинчликка эришиш учун тарихий имконият бор. Бу ҳақда Грузия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан тўққизинчи уч томонлама учрашув якунлари бўйича Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, бу имконият Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети тўлиқ тикланганидан кейин пайдо бўлган. Ташқи ишлар вазири Озарбайжон томони тегишли йўналишда чоралар кўраётганини қайд этди.

Боку минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш керак, деб ҳисоблайди, деди Байрамов. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият Арманистонни Озарбайжон билан адолатли музокаралар олиб боришга ундаш учун ижобий қадамлар қўйиши керак.

Аввалроқ, Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян мамлакатнинг Боку билан тинчлик битими тузиш имконияти борлигини айтган эди. Унинг таъкидлашича, мамлакатлар халқлари тинчликка муҳтож.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер