БМТ янги эпидемияларни олдини олиш бўйича лойиҳани маъқуллади

22:57 12 Ноябрь 2020 Дунё
726 0

Фото: Getty Images

БМТ Бош ассамблеяси Халқаро атом энергияси ташкилотининг (МАГАТE) ҳайвонлардан одамларга ўтадиган инфекцияларни эрта аниқлаш учун лабораториялар тармоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

"Дунёга келажакда дуч келиниши мумкин бўлган пандемияга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш мақсадида МАГАТEнинг ҳайвонлардан одамларга ўтадиган инфекцияларга қарши курашиш бўйича янги лойиҳаси “ZODIAC”ни таклиф қилдик", дейди ташкилот бош директори Рафаэл Мариано Гросси Бош ассамблеядаги маърузасида.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида табиий фокал ёки ҳайвонлардан одамларга ўтадиган инфекцияларни аниқлаш, кузатиб бориш ва назорат қилиш учун ядро технологияларидан фойдаланишга қодир бўлган миллий диагностика лабораторияларининг глобал тармоғи яратилади.

«Шу йўл билан МАГАТEга аъзо давлатлар зарур техника ва технологияларни олишлари, мутахассисларнинг тавсияларидан фойдаланишлари, маҳаллий мутахассислар эса ўқитилиши мумкин бўлади», дейди Гросси.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 193 давлат овоз бермасдан консенсус асосида МАГАТE ҳисоботининг таклифларини қўллаб-қувватловчи резолюция қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер