Bloomberg: SpaceX акцияларини 1 миллиард долларга сотиши мумкин
Илон Маскга тегишли АҚШнинг Bloomberg аэрокосмик корпорацияси сармоядорлар билан акцияларини сотиш орқали 1 миллиард доллар йиғиш учун музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
"SpaceX сармоядорлар билан ҳар бир акцияни 270 долларга баҳолаб, тахминан 1 миллиард доллар йиғиш учун музокаралар олиб бормоқда", - дейилади газета хабарида.
Манбаларга кўра, музокаралар бир неча ой давом этади.
Ҳозирда 2002 йилда Илон Маск томонидан оммавий космик саёҳатларни ташкил этиш ва Марс колонизацияси учун йўл очиш мақсадида ташкил этилган SpaceX компанияси 44 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг