Битирувчиларга қўшимча имконият

12:25 09 Июль 2019 Жамият
995 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ўғил-қизларга касбий таълим бериш йўлга қўйилган эди. Аҳамиятлиси, ўқув-ишлаб чиқиш мажмуаларида ўқувчиларга ўзлари танлаган касб-ҳунар бўйича таълим берилиб, жорий йилда уларга касбий тайёргарлик бўйича дипломлар ҳам топширилди.

Пойтахтимиздаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиларига ҳам касбий таълим тугагач, эгаллаган касб-ҳунарлари бўйича махсус дипломлар тақдим этилди.

— Ахборот-коммуникация технологияларига қизиққаним боис ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасида компьютер инжиниринг йўналиши бўйича таълим олдим, — дейди мактаб битирувчиси Парвина Йулчиева. — Эътиборга молик жиҳати шундаки,  11-синфни тамомлаб, аттестация билан бирга, ўзим ёқтирган мутахассислигим бўйича дипломли ҳам бўлдим. Авваллари қизлар 11-синфни тугатгач, олий ўқув юртига киролмаса, бирор ҳунарни эгаллаши учун 2-3 йил давомида ўқиши зарур эди. Энди эса қўлимиздаги диплом билан ишга жойлашиш имконига эга эканлигимиз нафақат бизларни, балки оила аъзоларимизни ҳам беҳад қувонтирмоқда.

Айтиш жоизки, 2018/2019 ўқув йилида  1748 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиб, 279 мингдан зиёд битирувчиларга 51 касб-ҳунар бўйича дипломлар топширилди.

"Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер