Биржада пахта ёғининг нархи 4,5 фоизга пасайди
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг пахта ёғи бозорида барқарорлик сақланмоқда. Хусусан, 17-23 май кунлари очиқ биржа савдолари орқали 2 054,0 тонна пахта ёғи сотилган.
Кўриб чиқилаётган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 704,5 минг сўмдан 14 037,9 минг сўмгача, яъни 4,5% га пасайди.
Биржада пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари ҳафта давомида пасайди, бироқ сўнгги савдо кунида деярли ўзгармади ва маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 904,3 минг сўмни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг