Биржада пахта ёғининг нархи 10 фоизга пасайди
Ўтган ҳафтада «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг пахта ёғи бозорида нархлар пасайди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 577,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 973,0 тоннаси, яъни 37,7% сотилди. Ўртача харидорлар сони 147 кишини ташкил қилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари эса 195 тоннага тенг.
Кўриб чиқилаётган даврда пахта ёғининг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 670,7 минг сўмдан 14 984,3 минг сўмгача, яъни 10,1% га пасайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг