Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён ҳаётдан кўз юмди

16:26 13 Май 2022 Дунё
934 0

Фото: Global Look Press

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти Халифа бин Зайд Ол Наҳаён ҳаётдан кўз юмди.

«Президент ишлари вазирлиги Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зайд Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан БАА халқига, араб ва ислом халқига ҳамда бутун дунёга ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, у узоқ давом этган касалликдан сўнг 74 ёшида вафот этди.

Халифа бин Зайд Ол Наҳаён 2004 йилдан бери БААга президентлик қилиб келади. У айни пайтда давлат раҳбари сифатида БАА Қуролли кучлари Олий қўмондони лавозимини ҳам эгаллаган эди.

Охирги йилларда президент мамлакат бошқарувини БАА пойтахти Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайдга топшириб, давлат ишларига деярли аралашмади.

Давлат раҳбарининг вафоти муносабати билан БААда қирқ кунлик мотам эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер