Биринчи президент даврида Ўзбекистон ҳақида негатив маълумотлар жуда кўп эди - Абдуҳакимов
«Тошкент беш ташаббус» ҳаракати доирасида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
«Халқ сўзи» мухбири Инобат Аҳатованинг хабар беришича, Абдуҳакимов мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов даври ҳақида айтиб ўтган.
«Бизда тегишли ресурслар мавжуд. Бу ҳам Ташқи ишлар вазирлиги ҳам «Uzbekistan travel» деган сайтларимиз бор. Уларда мамлакатимиз ҳақида барчаси ёритиб берилган.
Авваллари интернетни очсангиз Ўзбекистон ҳақида фақатгина негатив маълумотлар чиқар эди. Айниқса биринчи президентимизни даврларида негатив маълумотлар кўп эди. Лекин ҳозир қарасангиз Ўзбекистон турли рейтингларга кирди.
Бу ўзидан ўзи бўладиган нарса эмас. Агар вазирлик ёки мутахассислар ишламаганида, бу натижаларга эриша олмас эдик», деди Абдуҳакимов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг