Биринчи ўрин қўлга киритилди

16:47 18 Ноябрь 2019 Жамият
1198 0

Ўзбекистон банклари ассоциацияси томонидан ташкил этилган IХ Банклараро спартакиада ўйинларининг шахмат турнири бўйича “Микрокредитбанк” жамоаси юртимиздаги тижорат банклари орасидан фахрли биринчи ўринни эгаллади.

— Спортнинг мазкур турига тизимда йилдан-йилга қизиқиш ортмоқда, — дейди банкинг Сурхондарё вилояти Қумқўрғон филиалидан иштирок этган А.Турдиев. — Шахмат биз каби мутахассислар учун зарур, деб ўйлайман. Ахир уни бежизга “ақл чархи” дейишмайди-да.

Айтиш жоизки, бу каби тадбирлар банк ходимлари ўртасида спортга ҳамоҳанглик, ҳамкорлик руҳининг мустаҳкамланиши ва тизимда ижобий психологик муҳит ўрнатилишида муҳим омилдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер