Бир сменада тушган саволлар бошқа сменада такрорланмайди — Сардор Ражабов

14:11 08 Август 2022 Жамият
947 0

Фото: Давлат тест маркази

Хабарингиз бор, бугун 8- август кунидан бошлаб ОТМ га кириш тест синовлари бошланди, биринчи сменадаги абитуриентлар аллақачон тест синовларини топшириб чиқишди. Ижтимоий тармоқларда эса  кириш тест саволлари акс этган фотосуратлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Давлат тест маркази маълумот берди.

Маълумот берилишича, кимё фанидан тест топшириқлари акс этган, лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоби 8 август куни Фарғона вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

Математика фанидан тест топшириқлари акс этган, тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоби ҳам диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари китоби 8 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли эмас.

Давлат тест маркази директор ўринбосари Сардор Ражабов абитуриентлардан айтилаётган саволларни ёдлаб вақт кетказмаслигини сўради.

 — Биринчи сменадаги абитуриентлар аллақачон тест синовларини топшириб чиқишди. Баъзи бир абитуриентлар қандай саволлар тушаётганини телеграм каналларга юборишмоқда (оғзаки ёки эсида қолганини ёзиб). Барчага шуни маълум қиламизки, бир сменада тушган саволлар бошқа сменада такрорланмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер