Билль Гейтс Техасдаги табиий офат сабабини маълум қилди

17:54 21 Февраль 2021 Дунё
1340 0

Microsoft компанияси асосчиси Билль Гейтс CNN теланалида Техасдаги фалокат сабабини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, давлат энергия соҳасининг совуққа чидамли тизимларида тежаш сиёсатини юритди. Бу Техасдаги оғир вазиятга олиб келди. Маълумки, Техас сўнгги 30 йил ичидаги энг кучли қор бўронини бошдан кечирди.

"Aсосий муаммо шундаки, газ билан ишлайдиган электр станциялари об-ҳаво шароитига мосланмаган. Буни амалга ошириш мумкин эди, бунинг учун пул керак. Аммо тинч йўл танланди. Бу одамларнинг ўлимига сабаб бўлгани фожиали", деди Гейтс.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер