Беруний туманида 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган фирибгарлар аниқланди

12:48 11 Август 2023 Иқтисодиёт
1033 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан “ANOR BANK” АЖ мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Р.” МЧЖ раҳбари Ш.В. ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер