Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда
Минск шаҳрида Ўзбекистон дипломатлари Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Сергей Бартош билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзаро савдосини янада ошириш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, 5-9 февраль кунлари Сергей Бартош бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюради.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистонда бўлажак музокаралар дастури ва кун тартибини муҳокама қилдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг