Беларусь ҳукумати истеъфога чиқди

14:20 17 Август 2020 Жамият
1186 0

Беларусь ҳукумати истеъфога чиқди. Бу ҳақда Белта хабар берди.

Шу бўйича бугун бош вазир Роман Головченко ваколатларни топшириш тўғрисида қарор чиқарди. Ушбу ҳужжат қабул қилинган кундан кучга киради.

Бундан олдин давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳукуматнинг келгуси фаолияти бўйича ҳужжатларни тезкорлик билан тайёрлаш топшириғини берганди.

Ўшанда у ижро ҳокимияти асосан шакллантирилиб бўлинганини ҳам маълум қилган, ўз навбатида яна қандайдир янгиликлар кутилаётганини ҳам билдириб ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер