Беғараз ёрдам доирасида келган асбоб-ускуналардан бепул хизматлар кўрсатиш яна давом эттирилади(ми?)

18:53 31 Октябр 2022 Сиёсат
820 0

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ижтимоий-иқтисодий соҳани янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Хусусан, «Давлат молиявий назорати тизими ҳамда беғараз ёрдам доирасида келтирилган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш ҳамда тиббий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш мақсадида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга беғараз ёрдам доирасида келтирилган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш имкониятини яратиш талаб этилмоқда. Шу боис, бепул хизматлар кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларида беғараз ёрдам доирасида келган асбоб-ускуналардан бепул хизматлар кўрсатиш давом эттирилади.

Фақат пуллик хизмат кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларида беғараз ёрдам доирасида келган тиббий асбоб-ускуналардан пуллик хизмат кўрсатишда фойдаланилади.

Амалда эса беғараз ёрдам доирасида берилган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш имконияти фақатгина давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатиладиган шахсларгагина берилган.

Депутатларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши даволаш профилактика муассасаларида беғараз берилган тиббий асбоб-ускуналардан қўшимча равишда пуллик хизматларни кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига ушбу тиббий ускуналарни сақлаш харажатларини қопланиши билан бюджет маблағларини иқтисод қилинган қисми тиббиёт муассасаларини зарурий бошқа эҳтиёжлари учун йўналтирилади.

Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қонун лойиҳасининг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олиб, уни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Қизғин баҳс-мунозаралар ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.

Йиғилишда «Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, уни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар беришди, лойиҳадаги айрим нормалар бўйича саволлар ўртага ташланди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер