«Бавария»дан йирик ҳисобдаги ғалаба

11:48 12 Апрель 2026 Спорт
408 0

Кеча, 11 апрель куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Бавария» жамоаси сафарда «Санкт-Паули» клуби меҳмони бўлди.

Учрашув «мюнхенликлар»нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган дастлабки голга 9-дақиқада Жамал Мусиала муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Леон Горетцка ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан 1 дақиқа ўтиб Майкл Олисе жамоасининг учинчи голини киритди.

65-дақиқада Николя Жексон ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 88-дақиқада Рафаэл Геррейро ўйиндаги сўнгги голни киритди.

Шу тариқа баҳс «Бавария»нинг йирик ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалаба эвазига «мюнхенликлар» турнир жадвалида 76 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни мустаҳкамлаб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер