«Бавария» футболчиси фаолиятини «Ал-Наср»да давом эттиради
«Бавария» клубининг француз ярим ҳимоячиси Кингсли Коман фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Инсайдернинг ёзишича, «Бавария» клуби Команнинг трансферида 30 миллион евро ишлаб олади.
«Ал-Наср» эса футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоланиши айтилмоқда. Команнинг янги жамоасидаги тахминий маоши йилига 22 миллион евро атрофида экани маълум бўлган.
Маълумот учун, Кингсли Коман ўтган мавсум «Бавария» сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 9 голли узатма амалга оширган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг