«Барселона» Жоау Канселу билан шартнома имзолади

12:25 06 Январь 2026 Спорт
328 0

Испаниянинг «Барселона» клуби қишки трансферлар ойнасидаги дастлабки харидини амалга оширди. Жамоа «Ал-Ҳилол» клуби ҳимоячиси Жоау Канселу билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Инсайдернинг ёзишича, Каталония клуби футболчини мавсум якунига қадар ижарага олади. 6 ойлик ижара шартномаси учун «Ал-Ҳилол» клубига 4 миллион евро тўланади.

Маълумот учун, Жоау Канселу «Барселона»нинг собиқ футболчиси ҳисобланади. Португалиялик футболчи 2023/2024 йилларда ҳам ушбу жамоада тўп сурган. Клуб сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритишга ҳам эришган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер