Бардавом қадриятларимизнинг ёрқин ифодаси
Фото: Ботир Мадиёров / «Халқ сўзи»
Шу йилнинг 4-10 октябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” давомида Фарғона вилоятида ҳам кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Бир-бирига уланган хайрли ишлар ёлғиз, бемор, ўзгалар кўмагига муҳтож нуронийлар, оиламиз файзи бўлган отахон-онахонлар қалбига бир олам қувонч бағишлади.
Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида ҳафталикнинг якунловчи қисмига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унга шаҳар ва туманлардан 500 нафардан зиёд меҳнат фахрийлари, ёши улуғ инсонлар таклиф этилди.
Тадбирда қатнашган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ушбу ҳафталик меҳр-мурувват айёмига айланганини, авлодлар оша бардавом қадриятларимиз устуворлиги бугун ҳаётий тасдиғини топаётганини қайд этди.
Байрам дастури доирасида файзли дастурхон атрофида мароқли суҳбатлар узоқ давом этди, мумтоз куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.
Б. МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг