Барча иш берувчилар қонун доирасида ишлаши шарт
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Меҳнат инспекциялари билан ҳамкорликда иш режимига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказди.
Жорий йилнинг 5-6 август кунлари республиканинг барча ҳудудларида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 34-моддасида назарда тутилган иш вақти меъёрларига иш берувчилар томонидан риоя этилиши мониторинг қилинди.
Мониторинг натижаларига кўра, давлат органларининг 91 та ҳудудий бошқармасида ўтказилди. Шундан 22 тасида ходимлар дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилганлиги аниқланди.
Жумладан, 40 нафари дам олиш кунлари ва 34 нафари иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилган.
Шунингдек, Наманган вилоятида 5 та, Бухоро ва Хоразмда 4 тадан, Сурхондарё ва Андижонда 3 тадан, Жиззахда 2 та ва Сирдарёда 1 та ҳудудий бошқармада иш вақти меъёрларига амал қилинмаган.
Мониторинг натижаси бўйича 22 та давлат органи раҳбарига иш вақти меъёрларига амал қилиш лозимлиги ва ушбу талабларга риоя этмаслик Иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилди.
Жараён давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг