Банк омонатлари оммабоплигининг ошиши, инфляциянинг роли ва кредитлар бериш – Тошкент халқаро инвестиция форумида ёритилган мавзулар

10:17 01 Май 2023 Сиёсат
511 0

27 апрель куни Тошкент халқаро инвестиция форумининг биринчи куни доирасида” замонавий пул-кредит сиёсати: тўлиқ бандлик, барқарор нархлар ва иқтисодий ўсиш “мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир спикерлари сифатида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва савдо вазирининг маслаҳатчиси Атабек Назиров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари Беҳзод Ҳамраев, прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Абидхўжаев, “Тенге Банк” АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шоҳруҳ Ҳакимов ва Whiteshield директори Антонио Сомма иштирок этдилар. Модератор Gapstone Group катта бошқарувчи директори Алфредо де Анжелис (Дино) қатнашди.

Давра суҳбати давомида Марказий банклар ва ҳукуматларнинг инфляцияни ушлаб туриш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ўртасидаги нозик мувозанатни сақлаш учун пул-кредит ва фискал сиёсатини эҳтиёткорлик билан ўзгартириш зарурлиги ғояси илгари сурилди. Бундан ташқари, нархлар барқарорлиги, бандлик ва иқтисодий ўсишни таъминлаш учун тартибга солувчилар томонидан қўлланилиши керак бўлган самарали пул-кредит сиёсати механизмлари, шунингдек инфляцияни олдини олиш бўйича зарур чоралар муҳокама қилинди.

Gapstone Group компаниясининг катта бошқарувчи директори Алфредо Де Анжелис тадбирни учрашувнинг мақсади пул – кредит сиёсати муаммоларини муҳокама қилиш эканлигини кўрсатишдан бошлади.

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Абидхўжаевнинг сўзларига кўра, муаммолардан бири, Ўзбекистон аҳолисининг ҳамма нарсани миллий валютада эмас, балки долларда баҳолаш анъанаси.

Муҳокаманинг муҳим мавзуси инфляция бўлди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари Беҳзод Ҳамраев ўз нутқида Ўзбекистонда инфляция тез суръатлар билан ўсиб бораётганини, аммо бошқа ривожланган мамлакатлардаги каби тез эмаслигини таъкидлади.

“Тенге Банк” АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шоҳруҳ Ҳакимов ҳам инфляция мавзусига тўхталиб, унинг мамлакат иқтисодиётида мавжудлиги тўғрисида ўз фикрини билдирди:

“Айтмоқчиманки, менинг шахсий фикримча, инфляцияни нолга туширишга қаратилган сиёсат бўлмаслиги керак. Инфляция бўлсин, қолсин, шундай бўлиши керак.»

Яна бир муҳим ёритилган мавзу — кредит бериш. Беҳзод Ҳамраев унинг кескин ўсганини қайд этди, бу эса автомобиль, техника ва ипотека кредитларига ҳам тегишли. Кредитларни қайтармаслик даражаси ҳозирда 4 фоиздан кам. Аҳолининг даромади ҳар йили ўсиб бормоқда, Агар шундай давом этса, Ўзбекистон иқтисодиёти ишончли тарзда сақланиб, ўсиб боради, деди Марказий банк раисининг ўринбосари.

Шоҳруҳ Ҳакимов мамлакатда қимматли қоғозлар бозорининг ижобий ривожланиши ҳақида гапирди:

“Беш йил олдин қимматли қоғозлар бозори нолга тенг эди. 2022-йилда банклар томонидан қимматли қоғозларга инвестициялар киритиш ҳажми 3 баравар ошди. Бироқ, корпоратив облигациялар ҳали ҳам келажакдаги масала бўлиб қолмоқда”.

Давра суҳбати давомида ўтган йили банк соҳасида қизиқарли натижа кузатилгани қайд этилди. Банклар иккита муҳим манбага эга – чет элдан қарз олиш ва депозитлар. 2022-йилда банклар балансидаги омонатларнинг умумий миқдори чет элдан олинган қарзларга тенглашди ва ҳатто ошиб кетди. Бу биринчи марта содир бўлди. Аҳолининг ҳиссаси 40 фоизга ошди, бу жуда жиддий ўсиш. Банклар аста-секин одамлар уларга ишонишни бошлайдиган даврга етиб келмоқда. Бу банк тизимини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер