Балиқчи туманида 20 нафар ёшнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ташаббус амалга оширилди

09:25 04 Февраль 2026 Жамият
425 0

Балиқчи туманилик тадбиркор Бунёдбек Шаробиддинов ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган хайрли ташаббус билан чиқди. У 10 нафар ёшнинг иш билан таъминланиши мақсадида уларга скутерлар совға қилди. Натижада иш жойига эга бўлмаган ёшлар курьерлик хизмати орқали даромад топиш имкониятига эга бўлдилар.

— Яна 10 нафар йигитни скутер бошқариш ҳамда харидорларга хизмат кўрсатиш кўникмаларига эга бўлишлари учун ўқув машғулотларига жалб этдик, — дейди тадбиркор Бунёдбек Шаробиддинов. — Мақсадимиз ёшларга шунчаки эътибор қаратиш эмас, балки аниқ режа асосида уларнинг барқарор бандлигини таъминлашдан иборат. Келгусида янада йирикроқ лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиряпмиз.

Бу каби ташаббуслар ёшларнинг меҳнат фаолиятига жалб этилиши, тадбиркорлик кўникмаларини эгаллаши ҳамда жамиятда муносиб ўрин топишига хизмат қилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер