Байрам кунлари тез ёрдам хизматининг иш вақти эълон қилинди
Байрам кунлари тез ёрдам машинаси одатдагидек ишлайди, деб хабар берди ЎзА.
Қайд этилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази аҳоли пунктларида жойлашган 13 та филиал ва 180 та шўба бўлимлари одатдагидек ишлайди.
Шунингдек, навбатчи бригадалар, малакали шифокор ва ҳамширалар кечаю кундуз ишлайди.
Шу билан бирга, марказ раҳбарияти таркибида бош директор, директор, бош шифокор ва директор ўринбосарлари таркибида штаб тузилди. Улар ҳам навбатчилик жадвали асосида ишлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг