Байден сентябрь ойида рекорд даражада хайрия маблағлари йиғди

23:40 15 Октябр 2020 Дунё
1012 0

Демократик партиядан президентликка номзод Жозеф Байден сентябрь ойида сайлов кампанияси доирасида 383 миллион доллар хайрия маблағлари йиғишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда у «Твиттер»даги саҳифасида ёзган.

«Қўллаб-қувватлашингиз туфайли биз ақл бовар қилмайдиган миқдорда маблағ йиға олдик», деб ёзган сиёсатчи.

Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, ушбу маблағ Байден учун бутун сайлов кампанияси давомидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Таъкидланишича, айни пайтда сайлов штаб-квартираси ихтиёрида қарийб 432 миллион доллар мавжуд Байденга маблағ йиғишда АҚШ Демократик партиясининг Миллий қўмитаси ёрдам берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер