Азизбек Икромов Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди
Икромов Азизбек Исраилович Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Икромов Азизбек Исраилович Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган.
А.Икромовнинг номзоди аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошматов Баҳодир Ҳамидович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг