Автомобилсозликдаги ишончли пойдевор
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат билан бир қаторда машинасозлик соҳаси ҳам жадаллик билан ривожланмоқда. Айни пайтда ушбу йўналишда ўнлаб корхоналар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг ҳар бири соҳа тараққиётига ҳисса қўшяпти. Хусусан, Андижон туманидаги «Kwangjin autosystems» масъулияти чекланган жамиятида автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилмоқда.
— Жанубий Кореялик саноатчилар билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонамизда автомобиллар учун ойна кўтаргичлар ишлаб чиқарилади, — дейди ишчи Санжар Аҳмедов. — Бунинг учун энг замонавий техник воситалардан, ишлаб чиқариш дастгоҳларидан фойдаланамиз.
150 нафар фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланган ушбу корхонанинг лойиҳа қиймати 3 млн. долларни ташкил этади. Бу ерда бир йилда 200 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг